Image default
ЖАҲОН

АҚШ Суриядаги нефть конларини қўриқлашни бошлади

Пентагон раҳбари Марк Эспернинг сўзларига кўра, Америка аскарлари у ерга на Россия, на Сурия ҳарбийларини киритади.

Америка ҳарбийлари Сурия шимоли-шарқидаги нефть конлари жойлашган ҳудудларни қўриқлашни бошлади. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.

«АҚШ армияси ҳарбийлари беш бронетранспортёр ва икки пикапда Сурия-Туркия чегарасидан олти километр масофада жойлашган Румейлан ва Кахтания оралиғидаги 40 километрли ҳудудни қўриқламоқда», – дейилади агентлик хабарида.

Аввалроқ Пентагон раҳбари Марк Эспер АҚШ Суриядаги нефть конларини қўриқлашини ва конларни эгаллашга уринишларга куч билан жавоб қайтаришини айтганди. Унинг сўзларига кўра, Америка аскарлари у ерга на Россия, на Сурия ҳарбийларини киритади.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШнинг Суриядаги нефть конларидан фойдаланиш мақсади ноқонуний эканлигини билдирди.

Похожие сообщения

Эммануэль Макрон президент пенсиясидан воз кечди

user_03

«Роспотребнадзор»: Оренбургга Ўзбекистондан қизамиқ инфекцияси олиб кирилди

user_03

АҚШда 55 йил аввал туғруқхонадан ўғирлаб кетилган одам топилди

user_03

Оставить комментарий