Image default
Спорт ЎЗБЕКИСТОН

Роналду билан бирга ўйнаб, Месси зўрроқлигини айтган 8 юлдуз

«Манчестер Юнайтед» афсонаси, бир пайтлар Криштиану Роналду билан бирга тўп сурган Райан Гиггздан Роналду ва Мессидан бирини танлашни сўрашганда у аргентиналик ҳужумчини танлади.

«Месси ёки Криштиану? Шубҳасиз. Месси. Улардан бирини танлаш қийин, зеро мен Криш билан бир жамоада ўйнаганман, унинг ўсишига гувоҳ бўлганман. Аммо Месси – ҳақиқий даҳо, бундай футболчиларни умрингда бир марта учратасан. Мен Криштиануни танлашни истардим, лекин бу ерда солиштириш ҳам ноўрин» – деди Уэльс терма жамоасини бошқараётган Гиггз. 

Гиггз Роналду билан ўйнаб, лекин Мессини кучлироқ деб эътироф этган биринчи футболчи эмас, «Реал» ёки «Манчестер Юнайтед» юлдузлари ичида бундай юлдузлар кўп учрайди. Championat.com мана шундай футболчилар руйхатини келтирди.

ГУТИ (Роналду билан «Реал»да 2009/10 йилги мавсумида бирга тўп сурган)

Клуб тизимида 25 йилини ўтказган «Реал» тарбияланувчиси 2013 йиллардаёқ Мессининг кучлироқ эканини айтганди. «Менга бу оғир, лекин иккиси орасида Мессини танлайман» – деганди испаниялик ярим ҳимоячи. Бир неча йил ўтиб, у ҳали ҳам фикри ўзгармаганини таъкидлади. Тўғри, у мулоҳазаларига бироз тузатиш киритди: «Мен Мессининг Роналдудан кучлироқ эканини айтгандим. Аслини олганда, мен иккисини ҳам танлаган бўларди. Месси истеъдодлироқ, лекин Роналду ўз меҳнати орқали шу чўққига чиқди. У – ҳақиқий бомбардир. Месси даврида беш марта «Олтин тўп» соҳиби бўлиш бу жуда катта натижадир».

УЭЙН РУНИ (Роналду билан «МЮ»да 2004-2009 йилларда тўп сурган)

«Месси! Балки улар футбол тарихидаги энг буюк жуфтликдир, лекин менинг назаримда Месси мукаммалроқ» – деганди у 2018 йилдаги ток-шоулардан бирида. Орадан икки ой ўтган у бу мавзуда яна ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Криштиану вингерликдан ҳужумчиликкача бўлган узоқ йўлни босиб ўтди. У бир икки тегиниш билан вазиятларни ҳал қила олади. Лекин Месси умуман имконсиз ишларни амалга оширади. Мана, у тўп билан майдон марказида хотиржам юрибди, лекин орадан ҳеч қанча ўтмай, гол ураётган бўлади. Месси майдонда ҳамма нарсани қила олади, шунинг учун у яхшироқ».

РУУД ВАН НИСТЕЛРОЙ (2003-2006 йилларда «МЮ»да, 2019/10 йилги мавсумда «Реал»да Роналду билан бирга тўп сурган)

Яқинда кўпгина оммавий ахборот воситаларида Рууд томонидан Каталониянинг Sport нашрига айтган мана бу фикрлари чиқди – «Месси зўрроқ, чунки у бир пайтнинг ўзида Мбаппе, Фигу, Зиданнинг барча хислатлари жамланмасидир».

Аммо нидерландиялик ҳужумчи бу сўзларни айтмаганини билдирди. Аммо бир йил олдин шунга яқин фикр айнан Рууд томонидан тилга олинганди.

«Месси – футболда беқиёсдир. Ўйлашимча… бу баҳслидир, лекин менимча, у футбол тарихидаги энг яхши ўйинчидир», – деганди Рууд ван Нистелрой 2018 йилда телеканалдаги эфирлардан бирида.

РАУЛ (Криштиану билан 2009/10 йилги мавсумда «Реал»да ўйнаган.

Похожие сообщения

Оққонга чалинган бола учун ҳатто 2 доллар ҳам аҳамиятли

user_03

Партия етакчилари сайловлар бўйича хулосаларини билдиришди

user_03

«Украинагейт»: АҚШ Конгресси Трампнинг импичменти бўйича резолюция қабул қилди

admin

Оставить комментарий