Image default
ТЕХНОЛОГИЯ

Фотогалерея: «Tokyo Motor Show 2019» – Kun.uz нигоҳида

24 октябрь – 4 ноябрь кунлари Япония пойтахти Токиода анъанавий йирик автокўргазма намойиши бўлиб ўтмоқда.

46-маротаба ўтказилаётган «Tokyo Motor Show»да япон автоишлабчиқарувчилари дунё бозорига кейинги йилларда қайси янги моделларни етказиб бериши ҳақида тасаввурга эга бўлиш мумкин.

Кўргазмада маҳаллий компаниялардан ташқари хориж брендлари ҳам ўз янги моделларини тақдим этишган. Албатта, бу йилги кўргазма Volkswagen ва Ferrari кабиларнинг иштирокисиз ўтаётганини ҳам таъкидлаш ўринли.

Шундай бўлса-да, BMW, Mercedes-Benz, Tesla, Aston Martin, Nissan, Toyota, Suzuki, Honda, Mitsubishi, Renault, Mazda, Isuzu, Yamaha, Kawasaki каби компанияларнинг янги русумдаги енгил, йўловчи ва тижорат автомобиллари, электромобиллар, мотоцикллар, авто эҳтиёт қисмлар ва соҳага оид янги хизматлари кўргазмага келувчиларни бефарқ қолдирмаяпти.

Павильонга кириш нархи – 18 доллар атрофида. Айни пайтда хизмат сафари билан Японияда бўлиб турган Kun.uz мухбири кўргазмадан фотосуратларни тақдим этди.

Похожие сообщения

Дунёдаги энг харидоргир смартфон маълум қилинди

user_03

Samsung янги буклама смартфон тайёрламоқда

user_03

Амалга ошган стартап: энди болалар ҳам робототехника билан шуғулланиши мумкин

user_03

Оставить комментарий