Image default
ИҚТИСОДИЁТ

Ярим триллион долларлик олтин-валюта захирасига эга давлатлар ҳам четдан қарз олади – Одилбек Исоқов

Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов сешанба куни бўлиб ўтган давра суҳбатида журналистларнинг давлат ташқи қарзига оид саволларига жавоб берди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

– Қарз олмасдан ҳам иқтисодиётни ривожлантириш даражасига кела оламизми?

– Ҳар бир мамлакат қарз олади. Америка, Германия, Англия, Туркия, Россия, Саудия Арабистони ҳам қарз олади. Масалан, Саудия Арабистонининг 500 млрд доллардан ортиқ олтин-валюта захиралари бор. Бир йилда 20 млрд доллардан ортиқ қарз олади. Бу – халқаро амалиётда нормал ҳолат. Сабаби, бу кредитларнинг кўпи ривожлантириш лойиҳаларига кетяпти.

Сиз айтишингиз мумкин: қарз олинмаса, қандай манбалар мавжуд? Қарз олинмаса, давлат бюджети бор. Давлат бюджетида қандай ҳисоб-китоблар бўлишини ўзингиз яхши биласиз. Ижтимоий соҳа давлат бюджетида 55 фоизни ташкил қилади. Бюджетдан кетаётган харажатларнинг устига бу лойиҳаларни қўя олмаймиз. Бунга имкониятимиз йўқ.Изоҳ: Жаҳон Банки маълумотига кўра, Саудия Арабистони – олтин-валюта захиралари ҳажми бўйича дунёда 4-ўринда туради. Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси 27,4 млрд доллар қийматга эга. Давлат ташқи қарзи эса 13,1 млрд долларни ташкил этади.

– Ҳозирда йирик лойиҳаларни амалга оширишга давлат-хусусий шерикчилик механизми қўлланиляпти. Агар шу механизм яхши ишлаб кетса, ташқи қарзимиз камайиши мумкинми? 

– Механизмни жуда ҳам тўғри айтиб ўтдингиз. Масалан, Навоий вилоятида қуёш иссиқлик станциясини қуриш учун тендер ғолиби эълон қилинди. Октябрь ойининг бошида 100 мегаватт электр станциясини қуриш учун Masdar компанияси танланди. Бу – назаримда, жуда ҳам катта ютуқ. Ҳозирги электр тарифларидан паст нархларда электр ишлаб чиқаришмоқчи. Бундан кейин ҳам қуёш электр станцияларини давлат-хусусий шерикчилиги орқали қуриш бўйича ҳукуматда режалар бор.

Бу бошқа соҳаларга ҳам татбиқ қилинадиган бўлса, хусусий сектор инфраструктура ёки бошқа муҳим инвестицияларни амалга оширади.

Хусусий сектор тўлиқ ҳамма ишни қилади, деб бўлмайди. Барибир бизда ижтимоий соҳа қолади. Ижтимоий соҳани молиялаштириш барча мамлакатларда давлатнинг зиммасига тушган. Хусусий сектор ижтимоий соҳага кириб келмайди. Чунки ижтимоий соҳа бу – фойда кўрадиган соҳа эмас.

Похожие сообщения

Долларнинг расмий курси пастлади

user_03

Давлат бюджетида нималар ўзгармоқда? Молия вазирлиги вакили билан суҳбат

user_03

EPSILON: «Ўзбекнефтгаз» ҳамкорлигида Қашқадарёда газ узатиш инфратузилмаси кенгайтирилмоқда

user_03

Оставить комментарий