Image default
ТЕХНОЛОГИЯ

Дунёдаги энг харидоргир смартфон маълум қилинди

Counterpoint Research компанияси 2019 йилнинг 3-чорагида энг кўп сотилган смартфонни маълум қилди. Аввалги иккита чоракда етакчилик қилган iPhone XR 3-чоракда ҳам энг харидоргир смартфон бўлди.

iPhone XR 2019 йилнинг июль-сентябрь ойлари натижаларига кўра дунёда сотилган барча смартфонларнинг 3 фоизини ташкил қилган. 

Умуман олганда, энг харидоргир смартфонлар ўнталиги қуйидагича кўриниш олган:

1. iPhone XR (бозорнинг 3 фоизи )
2. Samsung Galaxy A10 (2,6 фоизи)
3. Samsung Galaxy A50 (1,9 фоизи)
4. Oppo A9 (1,6 фоизи)
5. iPhone 11 (1,6 фоизи)
6. Oppo A5s (1,5 фоизи)
7. Samsung Galaxy A20 (1,4 фоизи)
8. Oppo A5 (1,3 фоизи)
9. Xiaomi Redmi A7 (1,2 фоизи)
10. Huawei P30 (1,1 фоизи)

Эътиборлиси, ўтган йил чиққан iPhone XR’ни Apple’нинг янгироқ моделлари ортда қолдира олмаган: iPhone 11 5-ўринни эгаллаган, iPhone 11 Pro ва 11 Pro Max умуман рейтингга кирмаган. Бу эса талаб флагман смартфонлардан арзонроқ смартфонлар томон кўчганини англатади. 

Шунингдек, Samsung’нинг бирваракай учта модели: Galaxy A10, A50 ва A20 ўнталикка кирган. 

Похожие сообщения

Амалга ошган стартап: энди болалар ҳам робототехника билан шуғулланиши мумкин

user_03

Xiaomi’нинг 1,5 млрд долларлик янги бош қароргоҳи очилди

user_03

Samsung ва Apple смартфонлари соғлиқ учун хавфли деб топилди

user_03

Оставить комментарий