Image default
ТЕХНОЛОГИЯ

Samsung янги буклама смартфон тайёрламоқда

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси янги гаджет тайёрламоқда. Хитойдаги ижтимоий тармоқларда ушбу гаджетнинг суратлари тарқалди.

Суратларга қараганда, буклама смартфон Motorola Razr тарзида бўлади. У ўлчами ва шакли билан Galaxy S10 смартфонини эслатади, аммо тенг ярмидан букланиб квадрат шаклини ҳосил қилади, деб хабар бермоқда Ars Technica.

Galaxy Fold’да бўлгани каби янги смартфонда ҳам дисплей узра жойлаштирилган кенг пластик ром бор. У қурилма ёпилганида экранлар бир-бирига тегмаслигига хизмат қилади.

Ҳозирча номи маълум қилинмаган гаджетнинг ёнбошида бармоқ излари сканери жойлашган.

Қурилманинг пастки қисмида динамик ва USB-C порти жойлашган бўлиб, қулоқчин учун тирқиш кўринмайди.

Похожие сообщения

Ўн йилликнинг энг кўп юклаб олинган дастурлари рейтинги эълон қилинди

user_03

Хитой «сунъий Қуёшни» ишга туширишга тайёрланмоқда

user_03

АҚШ, Хитой ёки Корея: 2019 йилнинг энг машҳур смартфони қайси?

user_03

Оставить комментарий