Image default
ТЕХНОЛОГИЯ

Uber ҳаммуассиси ўзининг компаниядаги 90 фоиздан ортиқ улушини сотди

Uber CEO Travis Kalanick speaks to students during an interaction at the Indian Institute of Technology (IIT) campus in Mumbai, India, January 19, 2016. REUTERS/Danish Siddiqui – RTX231O6

Uber Technologies сервисининг ҳаммуассиси ва собиқ бош директори Трэвис Каланик етти ҳафта ичида ўзининг компаниядаги 2,5 млрд долларлик акцияларини сотиб юборди, бу унинг 90 фоиздан ортиқ улушини ташкил этади. Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзмоқда.

Нашрнинг ёзишича, агарда у акцияларини шу тарзда сотишда давом этадиган бўлса, яқин кунлар ичида компания капиталидан тўлиқ чиқиб кетади.

Каланик Uber акцияларини ноябрь ойи бошларида сотишни бошлаганди. У акцияларини сотишни 18 декабрга қадар ҳар куни давом эттирди. Унинг нима учун бундай қилаётгани номаълум.

WSJ манбаларининг билдиришича, у анчадан буён компаниянинг ҳозирги раҳбарияти ҳамда 2017 йилда уни бош директор лавозимидан кетишга мажбур қилган акциядорларнинг ҳаракатларидан норози эди.

Каланик 2017 йилда акциядорларнинг босими остида Uber бош директорлигини тарк этганди. У ошхоналар қуриш ва уларни фақатгина таом етказиб бериш билан шуғулланадиган ресторанларга ижарага беришга ихтисослашган CloudKitchens стартапини ривожлантирмоқда.

Похожие сообщения

Samsung янги буклама смартфон тайёрламоқда

user_03

Samsung ва Apple смартфонлари соғлиқ учун хавфли деб топилди

user_03

Технология оламида янги тренд: Samsung’нинг илк буклама смартфони қанчалик чидамли ва унинг нархи қанча?

admin

Оставить комментарий