Image default
ТЕХНОЛОГИЯ

«Казахтелеком» 5G тармоғи синовини намойиш этди

«Казахтелеком» компанияси Digital Samruk 2019 форумида Tele2 ва Kcell тармоқларидан фойдаланиб 5G технологиясининг синов режимини намойиш этди.  

Синов жараёнида тармоқнинг битта қурилмадаги тезлиги сониясига 1,5 Гбитгача етди. Компания  вакилларининг сўзларига кўра, Қозоғистонда 5G тармоғидан мобиль алоқа ва интернет хизматлари кўрсатиш ҳамда “буюмлар интернети”да фойдаланилади. Бу ерда гап хусусан, “ақлли” шаҳар, “ақлли” ишлаб чиқариш тўғрисида бормоқда.

Компаниянинг инновациялар бўйича бош директори Нурлан Мейрмановнинг сўзларига кўра, Қозоғистонда бешинчи авлод тармоғи спот тамойили асосида жорий этилади, алоқа билан кичик ҳудудлар таъминланади. 

“Биз хонадонни 5G тармоғига улаб, унинг барча афзалликларига эга бўлиш имкониятини берувчи FixedWirelessAccess технологиясидан фойдаланамиз”, – деди у.

Қайд этилишича, 5G технологияси ҳозирда фаол синовдан ўтказилмоқда, йил давомида Нур-Султон ва Олмаота шаҳарларида турли радиочастотадаги диапазонларда муваффақиятли синаб кўрилди.

Похожие сообщения

Фотогалерея: «Tokyo Motor Show 2019» – Kun.uz нигоҳида

admin

Samsung янги буклама смартфон тайёрламоқда

user_03

Туркиянинг биринчи миллий автомобили тақдим қилинди

user_03

Оставить комментарий