Image default
ТЕХНОЛОГИЯ ЎЗБЕКИСТОН

Ўн йилликнинг энг кўп юклаб олинган дастурлари рейтинги эълон қилинди

App Annie компанияси таҳлилчилари фойдаланувчилар орасида қайси дастурлар ва ўйинлар 2010-2019 йиллар давомида энг талабгир бўлганини аниқлашди. Ўн йиллик натижаларига кўра, бу борада мессенжерлар етакчилик қилмоқда.

Энг кўп юкланувчи дастурлар рўйхатида Facebook, Facebook Messenger ва WhatsApp дастурлари етакчилик қилмоқда. Рўйхатнинг юқори бешталигидан Instagram ва Snapchat дастурлари ҳам жой олган.

Ўн йилликнинг энг оммабоп ўйини Subway Surfers бўлган. Бу борада 2-ўринни Candy Crush Saga, 3-ўринни Temple Run 2 дастурлари эгаллаган. Етакчи бешталикдан My Talking Tom ва Clash of Clans ўйинлари ҳам жой олган.

Шунингдек, энг сердаромад дастурлар рейтинги ҳам тузилган. Унда Netflix стриминг хизмати етакчилик қилмоқда. 2-ўринни танишувлар дастури Tinder, 3-ўринни Pandora Music эгаллаган.

Похожие сообщения

Риэлторлик учун лицензия олиш ҳақидаги ариза фақат ДХМ ёки ягона портал орқали қабул қилинади

user_03

Автотураргоҳларнинг кар хизматчилари ҳаёти хавф остида!

admin

Samsung ва Apple смартфонлари соғлиқ учун хавфли деб топилди

user_03

Оставить комментарий