Image default
ТЕХНОЛОГИЯ ЎЗБЕКИСТОН

Интернет қаерда тез ва арзон?

Picodi.com аналитиклари дунёданинг 62 мамлакатидаги 233та чекланмаган оптик толали интернет провайдерлари прайс-листларини ўрганиб чиқишди.

Speedtest.net платформаси маълумотларига кўра, жаҳонда симли интернетнинг ўртача тезлиги 70 Мбит/сни ташкил этади. Ўз навбатида, 100 Мбит/с — 62 мамлакатдан 55тасида таклиф этиладиган тезликдир. 

Польша, Руминия, Франция ва Сингапур каби давлатларда йирик интернет провайдерлар бундай «паст» тезликни таклиф қилмайди. Польша ва Руминияда минимал тезликдаги тариф — 150 Мбит/с, Францияда — 200 Мбит/с, Сингапурда — 500 Мбит/с.  

100 Мбит/с тезликдаги интернет қаерда арзон?

Рўйхатда қайд этилган мамлакатлар орасида 100 Мбит/с тезликдаги интернет учун энг катта тўловни ЖАР аҳолиси тўлайди — ойига ўртача 87 доллар. Исландия ва Норвегияда бу тезликдаги интернет учун ойига 69 доллар тўланади.

Шарқий Европадаги айрим давлатларда 100 Мбит/с тезликдаги интернет учун тўлов жудаям арзон: Молдовада — ойига 9,66 доллар, Россияда — 7,68 доллар ва Украинада — 6,19 доллар.

Picodi.com аналитиклари Ўзбекистонни 100 Мбит/с тезликдаги интернет учун тўловнинг қимматлиги бўйича 11-ўринга қўйишган. Уларнинг маълумотига кўра, Ўзбекистонда бу тезликдаги интернет учун ойига 51,22 доллар тўланади. (Айни пайтда «Ўзбектелеком» ойига 599 минг сўм эвазига (62 доллар) 100 Мбит/с тезликдаги чекланмаган интернет тарифини таклиф этмоқда.

Бир хил нарх – ҳар хил тезлик

Аналитиклар шунингдек, ойига 20 доллар эвазига қандай тезликдаги интернетга эга бўлиш мумкинлигини кўриб чиқишди. Уларга кўра, Венгрия, Ҳиндистон, Латвия, Молдова, Руминия ва Украинада ушбу нархга 1 Гбит/с тезликдаги интернетдан фойдаланиш мумкин.

Тожикистонда эса 20 долларга 1 Мбит/с тезликдаги интернетга эга бўлинади.

Ўзбекистондаги кўрсаткич 20 Мбит/с деб эътироф этилган.

Ўзбекистонда интернет тезлиги 10 баробарга оширилди (ми?)

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбектелеком» АК 2018 йил 1 декабрдан Ўзбекистондаги интернет тезлиги 10 баробарга оширилишини эълон қилганди.

Орадан бир ҳафта ўтгач Kun.uz’нинг Telegram-каналида ўтказилган ва 28 мингга яқин киши овоз берган сўровнома натижаларига кўра, респондентларнинг 74 фоизи (20 мингдан ортиқ киши) интернет тезлигида ўзгаришни умуман ҳис этмаганини билдирган, фақат 3 фоизи (723 киши) жиддий ва ижобий ўзгариш юз берганига ишонишини айтган, 10 фоиз респондент (3 минг) эса қанчадир миқдорда сифат ошганини эътироф этганди.​

2019 йил ёзида «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг тижорат масалалари бўйича директори Алишер Зуфаров «Ўзбекистонда интернет тезлиги қачон ҳақиқатан ҳам 10 баробарга оширилади?» деган саволга қуйидагича жавоб қайтарди:

«Ўзбектелеком» АК томонидан Халқаро пакетли коммутация маркази комплекслари модернизация қилинди ва шу тариқа ХПКМ комплексларининг умумий ўтказиш қобилияти 10 баробар: ўзгартирилган трафиги 110 Гбит/с.дан 1200 Гбит/с.гача ўсди.

Бу — Ўзбекистонда интернет тезлиги 10 марта яхшиланди, дегани. Энди эса кабеллар ва бошқа интернет қурилмаларини янгилаш, ана шу тезликка мослаш керак».

Похожие сообщения

«Оригинал протоколга ҳеч нарса ёзилмасин». Яшнобод ҳокимлиги ходими округ раисларига ноқонуний кўрсатма берган

user_03

Туркиянинг биринчи миллий автомобили тақдим қилинди

user_03

Автотураргоҳларнинг кар хизматчилари ҳаёти хавф остида!

admin

Оставить комментарий