Image default
ЎЗБЕКИСТОН

Парламент сайлови натижалари эълон қилинди

Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 150 сайлов округининг 128тасида депутатлар сайланди.

22 декабрь куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ўтказилган сайловларнинг дастлабки натижалари эълон қилинди. Унга кўра, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси парламентда кўпчилик ўринни қўлга киритди.

Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов 23 декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтган брифингда маълум қилишича, парламент сайлови ўтказилган 150та сайлов округидан 128тасидан депутатлар сайланган:

  • Ўзбекистон Либерал демократик партияси – 43 нафар;
  • «Миллий тикланиш» демократик партияси – 35 нафар;
  • «Адолат» социал-демократик партияси – 21 нафар;
  • Халқ демократик партияси – 18 нафар;
  • Экологик партия – 11 нафар.

Сайлов кодексига кўра, овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини, яъни 50 фоиздан ортиқ овоз олган номзод депутат этиб сайланган, деб ҳисобланади. 

Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 22 округларда номзодларнинг бирортаси ҳам етарли миқдорда овоз ололмаганлиги сабабли мазкур округлардан депутат сайланмади. Бу округларда икки ҳафтадан кейин такрорий овоз бериш ўтказилади.

МСК раисининг аниқлик киритишича, хориждаги сайловчиларни ҳам ҳисобга олганда умумий давомат 67,8 фоизни (13 963 627 нафар сайловчи) ташкил этган.

150 минг сайловчи муддатидан олдин овоз бериш имкониятидан фойдаланган. Қирққа яқин мамлакатда ташкил этилган эллик бешта сайлов участкасида 112 минг 411 сайловчи овоз берган.

Похожие сообщения

Туркиянинг биринчи миллий автомобили тақдим қилинди

user_03

Ўзбекистонда октябрь ойидаги инфляция даражаси маълум бўлди

admin

Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги бўйича ҳукумат қарори қабул қилинади

user_03

Оставить комментарий