Image default
ТЕХНОЛОГИЯ

Технология оламида янги тренд: Samsung’нинг илк буклама смартфони қанчалик чидамли ва унинг нархи қанча?

6 сентябь куни Samsung компанияси ўз ватани Кореяда илк марта эгилувчан смартфонларини тақдим этган эди. Баъзи техник носозликлар туфайли бир неча ойга кечиктирилган бу тақдимот харидорлар ва қизиқувчилар томонидан анча кутилгани аниқ эди.

Galaxy Fold тақдимоти: ким қандай кутиб олганди?

Reuters’нинг Samsung компанияси маълумотига таяниб хабар беришича, Кореяда бу телефон 2.398 миллион вонга (2 минг доллар атрофида)га баҳоланган.

Аслида, бу мобиль восита апрель ойидаёқ АҚШ бозорига кириб боришни режалаштирган, бироқ экран билан боғлиқ айрим муаммолар туфайли тақдимоти кечиктирилган эди.

Худди китоб сингари очилувчи бу моделнинг экрани букланмаган ҳолатда 18.54 сантиметрга тенг бўлади. Экраннинг ҳимояловчи ғилофидан ташқари ҳам букланувчи бурчагида алоҳида ҳимояловчи қатлами мавжуд.

Биринчи марта ушбу смартфон тест қилинганда ғарбий Сеул бўйлаб Samsung расталарида компаниянинг мижозлари тўлиб кетган эди. Уларни янги смартфоннинг функциялари ва қулайликларига оид бир қатор саволлар қизиқтирган.

Samsung компаниясининг Европа ҳудудидаги савдо бошлиғи Марк Ноттоннинг таъкидлашича, телефон ёпилганда экраннинг икки қатлами орасида жуда кичик очиқлик қолади ва натижада, турли чангларнинг экранга қўниши эҳтимоли йўқолади.

Қурилма экранининг катталиги унда бир вақтнинг ўзида 3та дастурни ишлатиш имконини беради. Экран ёпилгач эса, ташқи дисплей ҳолати ўз-ўзидан қайта тикланади.

Ташқи дисплей орқали ҳам одатий телефонда қилинадиган амалларни бажариш – хабар ёзиш, қўнғироқ қилиш, исталганча вақтни интернетда ўтказиш мумкин.

Похожие сообщения

АҚШ, Хитой ёки Корея: 2019 йилнинг энг машҳур смартфони қайси?

user_03

Uber ҳаммуассиси ўзининг компаниядаги 90 фоиздан ортиқ улушини сотди

user_03

Хитой «сунъий Қуёшни» ишга туширишга тайёрланмоқда

user_03

Оставить комментарий